Dunyo adabiyoti. Yaroslav Gashek | Дунё адабиёти. Ярослав Гашек

16
ziyouz
ziyouz23486

    Машҳур чех ёзувчиси Ярослав Гашек 1883 йили Прагада туғилган. Унинг ижодида ижтимоий сатира асосий ўринни эгаллайди. У ўзидан 1500 дан ортиқ ҳикоя, фелетон ва бошқа асарларни қолдирган.«Қотил суд олдида» (1907), «Шахтадаги фалокат» (1908) ҳажвий асарлари машҳур. Биринчи жаҳон уруши арафасида «Шоввоз аскар Швейк ва бошқа ажойиб воқеалар» (1911) ҳикоялар тўплами унга катта шуҳрат келтиради. «Шоввоз аскар Швейкнинг жаҳон урушидаги саргузаштлари» ҳажвий-реалистик романи (1921—23, асар тугалланмай қолган) урушга ва миллий зулмга қарши ёзилган. Унда халқнинг оғир турмуши ёрқин образларда акс эттирилган. Бу асар кўплаб хорижий тилларга, шунингдек «Шоввоз Швейкнинг бошидан кечирганлари» номи билан ўзбек тилига таржима қилинган (1971). Ярослав Гашек 1323 йили Липницеда вафот этган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.