Dunyo adabiyoti. Marina Svetayeva | Дунё адабиёти. Марина Цветаева

26
ziyouz
ziyouz23486

    Цветаева Марина Ивановна (1892.26.11, Москва — 1941.31.8, Елабуга, Татаристон) рус шоираси. Москва университети профессори. Лозанна ва Фрейфургдаги мусиқа мактаби ва католик пансионда, Ялтадаги кизлар гимназиясида ўқиган. Октябрь тўнтаришини қабул қилмай, 1922 йилда Прагага, 1925 йилда эса Парижга кўчиб борган. Муҳожирликда муҳтожлик ва ватансизлик азобини бошидан кечирган. Цветаева 2-жаҳон уруши бошланиши билан СССРга қайтиб келган (1939). Аммо кўп ўтмай, руҳий изтироблар орқасида ўз жонига қасд қилган. Дастлабки шеърий тўпламлари — «Оқшом альбоми» (1910) ва «Сеҳрли фонарь» (1912). 1916 йилга келиб, Цветаева ижодининг асосий мавзуи — муҳаббат, Россия, шеърият мавзуи узил-кесил шаклланади. Цветаеванинг 20-йиллар аввалига оид шеърлари оқ гвардиячиларнинг муҳожирликда нашр этилган журналларида эълон қилинади. Шу даврда унинг «Блокка аталган шеърлар», «Ҳижрон»(1922), «Психея, Романтика», «Ҳунар» (1923) шеърий китоблари ва «Баракалла» (1924) достон-эртаги нашр этилган. Цветаеванинг «Россиядан кейин. 1922 — 25» сўнгги тўплами 1928 йили Парижда босилган. Цветаева шеърияти мусиқийлиги, товушнинг шеър мусиқий қурилмасидаги катта ўрни ва аҳамияти билан ажралади. Ташки дунё билан муроса қила олмаган ва шу дунёдаги ҳаётида рўшнолик кўрмаган шоиранинг асарлари, жумладан, «Тоғлар достони», «Интиҳо достони» (1926), «Крисолов» лирик сатираси (1925), ҳатто антик давр сюжетлари асосида ёзилган «Тезей» (1927) ва «Федра» (1928) трагедиялари узун ҳамда кескин монологлардан таркиб топган. Цветаева насрда ҳам қалам тебратиб, М. Волошин, О. Мандельштам, А. Белий ва бошқалар ҳақида фалсафий ўйлар ва хотиралардан иборат ўзига хос адабий портретларни яратган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.