Dunyo adabiyoti. Viktor Hyugo | Дунё адабиёти. Виктор Ҳюго

35
ziyouz
ziyouz23486

    Виктор Мари Гюго (Victor Marie Hugo, 1802.26.2, Безансон — 1885.22.5, Париж) — француз адиби, романтизмнинг йирик намояндаси. Дастлабки асари — «Қасидалар» (1821) шеърлар тўплами монархия ғоялари таъсирида бўлиб, 20-йилларнинг 2-ярмидан демократик қарашлари мустаҳкамлана борган.
    Исёнкорлик руҳи билан суғорилган «Кромвель» (1827), «Шарқ мотивлари» (1829), «Марион Делорм» (1829), «Эрнани» (1830), «Рюи Блаз» (1838) ва бошқа шеърий ва драматик асарларида даврнинг долзарб масалалари акс этган. «Париждаги Биби Марям ибодатхонаси» (1831) тарихий романи воқеалари ўрта асрда бўлиб ўтади, асарда муҳаббат фожиаси тасвирланади. 1848 йилдаги инқилобни олқишлаган.
    Луи Бонапартнинг давлат тўнтаришини (1851) қоралаган. Шундан сўнг 18 йил сургунда бўлиб, қатор романлар ёзган. «Пакана Наполеон» (1852), «Хўрланганлар» (1862), «Денгиз заҳматкашлари» (1866), «Кулиб турувчи киши» (1869), «Бир жиноят тарихи» (1877—78) романларини ёзиб, уларда оддий французларнинг оғир ҳаёти ва курашини тасвирлайди.
    Гюго романларидаги буюк ва олижаноб инсонлар турмушдаги пасткашликлар ва иллатларга қарши курашишади. «Даҳшатли йил» (1872) шеърлар тўплами француз-прусс уруши ва Париж Коммунаси (1871) воқеаларига бағишланган. Сўнгги «93-йил» романи (1874)да инқилобга хайрихохлик билан қараган.
    «Денгиз заҳматкашлари» (1938, 1965), «Хўрланганлар»нинг «Козета» ва «Гаврош» бўлимлари (1952, 1955), «Бюг Жаргал» (1982) Қ. Мирмуҳамедов, Нурбек, Э. Обидов таржимасида ўзбек тилида нашр қилинган, «Кулиб турувчи киши» Навоий театрида саҳналаштирилган (1966).

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.