Dunyo adabiyoti. Rabindranat Thakur | Дунё адабиёти. Рабиндранат Тҳакур

32
ziyouz
ziyouz23486

    Ҳинд ёзувчиси ва жамоат арбоби. Бенгал тилида ижод қилган. Калкутта ва Лондон университетларида ўқиган (1878—80). Англияда чиқадиган «Гянанкур» ва «Бҳарати» журналиларида дастлабки шеър, достон ва мақолалари босилган (1875 йилдан). Ватанига қайтгач (1880), «Валмика даҳоси» (1881) мусиқали драмасини ёзган. Илк шеърий тўплами — «Оқшом қўшиқлари» (1882) пантеистик руҳда. «Табиат интиқоми» (1883) песаси, «Тонгги қўшиқлар» (1883), «Суратлар ва қўшиқлар» (1884) шеърий тўпламларида пок муҳаббат улуғланган.«Бибҳа соҳили» (1883) ва «Донишманд ража» (1886) тарихий романларида зулм ва адолатсизлик қораланган. Тагор 1884—1911 йилларда «Браҳма Самаж» диний-маърифий жамиятининг котиби вазифасида ишлаган. Ҳиндистон Миллий Конгрессининг 2-конгресси (1886) ишларида фаол қатнашган. Унинг «Читра» (1896), «Лаҳза» (1900) шеърий тўпламлари, «Ража ва Раний» (1889), «Қурбонлик» (1890), «Читрангода» (1892), «Малини» (1895) фалсафий драмалари ва «Ҳисоблар» (1891), «Жазо» (1893), «Нйп ва соялар» (1894) каби ҳикояларида ҳинд халқининг инглиз мустамлакачиларига қарши кураши тасвирланган.«Кўзга тушган чўп» (1902), «Ҳалокат» (1905) романлари ва «Бузилган уя» (1903) қиссаси билан бенгал адабиётида маиший-психологик роман жанрини бошлаб берди. 1902 йил Тагорнинг хотини, отаси, ўғли оламдан ўтади. Унинг бу мусибат ва изтироблари «Хотира» (1903), «Фарзанд» (1903), «Паром» (1906) шеърий тўпламларида акс эттирилган.«Гора» романи (1907—10), «Қасос» (1905) драмаси ва «Почта» (1912), «Консерватизм қалъаси» (1912) песаларида Т. Ҳиндистондаги барча миллат вакилларини, улар қайси табақа ва диний мазҳабдан бўлишидан қатъи назар, озодлик учун курашда ягона иттифоққа бирлашишга даъват этади. Унинг «Халқ қалби» номли қўшиғи (1911) Ҳиндистон Республикасининг, ватанпарварлик ҳақидаги «Менинг олтин Бенгалиям» қўшиғи (1913) эса Бангладеш Халқ Республикасининг миллий гимнига айланган. «Гитанжали» («Бахшида қўшиқлар», 1910) шеърий тўплами учун унга нуфузли мукофот берилган. «Турналар парвози» (1914—16) шеърий туркуми шоирнинг Ғарб мамлакатларига қилган сафари, 1-жаҳон уруши ва инсоният тақтсири ҳақидаги ўйларини акс эттирган. «Тўрт ҳаёт» (1916) қиссаси, «Хонадон ва жаҳон» (1915—16) романи миллий озодлик ҳаракати воқеаларига бағишланган. 30-йилларда Тагорнинг сиёсий қарашлари янада ўсади, у ўз ижодида миллий озодлик ҳаракатига эътибор қаратади. Бу даврда «Интиҳо ҳақида достон» (1929), «Тўрт қисм» (1934) романлари, «Япроқлар» (1936), «Тунги шам» (1938), «Сўнгги шеърлар» (1941) шеърий тўпламлари нашр этилди. Тагор 30-йилларда бадиий асарлар билан бир қаторда кўплаб дарсликлар, фалсафа ва дин бўйича илмий рисолалар ёзди, миллий озодлик ҳаракати масалаларини адабиётда янада кенгроқ ёритишга катта эътибор берди, ҳинд шеъриятида янги сиёсий жанрни яратди («Африка», 1936; «Будда ихлосмандлари», 1937 ва б.). Тагор ижоди, ҳозирги бенгал адабий тилининг шаклланишида, шеъриятнинг янги шакл ва мазмун билан бойишида ҳал қилувчи рол ўйнаган. У ўз шеърларига мусиқа басталаб, оммавий қўшиқпар яратган. Асарлари жаҳоннинг кўп тилларига таржима қилинган. Тагорнинг «Ҳалокат» романи асосида тайёрланган «Ганг дарёсининг қизи» драмаси (1956) ва «Почта» песаси (1961) ҳоз. Ўзбек миллий театрида саҳналаштирилган. «Ўзбекфилм» киностудияси «Ганг дарёсининг қизи» филмини яратган (1961). 8 жилдли асарлар тўплами (1958—65) ўзбек тилида нашр этилган. Нобел мукофоти лауреати (1913).

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.