Pahlavon Mahmud | Паҳлавон Маҳмуд

42
ziyouz
ziyouz23486

    Мазмунан бой ва теран, шаклан пишиқ ва гўзал фалсафий рубоийлари туфайли «Хоразм Хайёми» номи билан шуҳрат қозонган бу улуғ инсон Паҳлавон Маҳмуд, Пурёрвалий (پوریا ی ولی) деб довруғ таратган ҳассос шоир, енгилмас паҳлавон ва машҳур авлиёдир. Эрон, Ҳинд каби кўплаб Шарқ мамлакатларидаги кураш мусобақаларида қатнашиб, ҳамиша зафар қучган, бир умр кураги ерга тегмай, мамлакатнинг биринчи полвони, паҳлавонлар пешвоси бўлган.
    Кўпгина манбаларда шоирнинг «Канз ул-ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар хазинаси») номли маснавийси борлиги айтилади. Аммо Ё. Исҳоқовнинг маълумот беришича, эронлик олим Саид Муҳаммад Али Сафир 1967 йили уни Маҳмуд Шабустарийга нисбат бериб, нашр эттирган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.