Pahlavon Mahmud majmuasi | Паҳлавон Маҳмуд мажмуаси

47
ziyouz
ziyouz23486

    Паҳлавон Маҳмуд мажмуаси, Полвон ота мақбараси — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1810—1913). Мақбара мажмуасининг умумий ҳажми 50x30 м бўлиб, дастлаб Паҳлавон Маҳмуд қабри устига 1664 йилда мўъжаз синчкори иморат қурилган. Дарвозахона эшигидаги ёзувга кўра, Паҳлавон Маҳмуд мажмуасининг қурилиш санаси 1701 йилда Шоҳниёзхон қурдирган вақтдан ҳисобланади. 1825—35 йилларда унинг ўрнида ғиштин тоқу равоқли серҳашам мақбара (17,5x25,5 м), зиёратхона (9Х9 м) ва хонақоҳ (4x4 м) қад кўтарган. Кейинроқ Хива хонлари (Абулғозихон, 1643—63; Шоҳниёзхон, 1695—1702; Муҳаммад Раҳимхон I, 1807 — 26; Темурғозихон, 1857—58 ва б.) ҳам шу ерга дафн этилган. 1913 йилда уста Қурбонниёз бошчилигида ҳовлининг ғарб томонига икки ошёнли қорихона, қаршисига ўймакори устунли айвон қурилган. Мажмуага жануб томондаги дарвозахона орқали кирилади, ичкари саҳнига ғишт терилган. Четида қудуқ, кичик ҳовли қаршисида пештоқли ҳонакоҳ-мақбара, ўнгда айвон, сўлда супа ва қорихона жойлашган. Хонакоҳ пештоғидаги ғиштлар орасида сиркор бандлар боғланган, икки чеккасидаги гулдаста морпеч шаклида.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.