Психолог – Шоирахон Исоқова билан суҳбат

267
Muhammadnazar
Muhammadnazar24251

    Ўзбекистон психологлар ассоциацияси Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўлими раҳбари, Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси психолог методисти, психолог – Шоира Исоқова билан суҳбат. Мазкур мулоқотимизни кўриш орқали стресс, депрессия каби психологик ҳолатларни бартараф этиш чоралари; эр-хотин низоларида жазавага тушганларга нисбатан қандай йўл тутиш, эр-хотинга маслаҳатлар, хиёнат ҳолатларининг келиб чиқиши, уларга ўзгаларнинг таъсири, оилани сақлаб қолишга интилиш; психологик ёрдам марказларининг мақсади ва психологларнинг ҳаммасига ҳам ишониш ва мурожаат қилиш тўғрими; тушкунликка мойиллик; инсонларни гипноз ҳолатига тушириб, хотирасидан ўтмишдаги нохуш ҳолатларни буткул ўчириш мумкинми, аутоген машқлар, медитация ҳолатлари, онг остида қолган салбий ҳиссиётларлардан халос бўлиш; кечиримлилик – ожизлик белгисими; ўсмирлар орасидаги жиноятчилик ҳолатларининг камайиши учун тарбияда қайси жиҳатларга аҳамият бериш лозимлиги, ота-она ва фарзанд ўртасидаги мулоқотнинг йўқолиш сабаблари, «Оналар учун психолог мактаби»нинг вазифалари каби саволларга жавоб топасиз.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.