AKA TO’RAXONLI

0
uzbektosh22
uzbektosh221112

    Қозоқбой аканинг шеъри

    Ватаннинг осмони – жаннат осмони,
    Халқ қалбин тимсоли, ҳам соябони,
    Миллион йилларки ўчмагай шони,
    Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.

    Сувингдан сипқордим, Она Сирдарё,
    Ичи тўфон сиртдан сокин бир дарё,
    Сирли гапларим бор сенга бир дунё:
    Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.

    Тупроғим, чангитиб отлар чоптирдим,
    Гоҳ кетмон, омочда бағрингни тилдим,
    Зарбалар бердиму гуллар ундирдим,
    Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.

    Ҳаётим қиймати – бир нафас ҳаво,
    Мендан айрилмади бир нафас ҳаво,
    Томиримда сузган, муқаддас ҳаво,
    Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.

    Сардобага элтар бугун бор йўллар,
    Уйсиз қолганимдан хабардор йўллар,
    Бир ошиқ қиз каби менга зор йўллар,
    Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.

    Она адабиёт, сўзингга қондим,
    Сеҳрингга берилиб ўзимдан тондим,
    Ичимда гоҳ йиғлаб, гоҳи қувондим,
    Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.

    Сувингдан сипқордим, Она Сирдарё,
    Сендан куч симириб бўлдим бир дарё,
    Ўғлим Ўзбектош де, сен ҳам бир, дунё,
    Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.

    19.06.2023 йил
    *
    https://www.youtube.com/watch?v=W5uKNuH5_vg
    *
    https://t.me/uzbektoshijodi
    *
    ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.