Америка ва ўзбеклар – 4-қисм: Америкада пул топиш осон, ўзингга ишончни-чи

89
МеТиС
МеТиС561346186

    «Америка ўзбеклари ва американча орзу» ҳужжатли фильмимизнинг охирги қисмида Ибрат Сафо янги технологиялар маркази ҳисобланмиш Кремний водийсига сафар қилади. Google компаниясидаги жамоага раҳбарлик қилувчи Наргизанинг айтишича, у ерда катта компанияга жойлашиш учун 3-6 ойлик дастурчилик курсларидан ўтишингиз кифоя.

    Тинч океани қирғоғида Ибрат ҳали яқин ўтмишда Қўйлиқ бозорида нон сотган, аммо ўқишни муҳим деб билган Улуғбекни учратади. Дастурчи Улуғбекда ўзига ишонч кучли, лекин бу ишонч қаердан пайдо бўлганди? Улуғбек нега келажагимиз электрик машиналар қўлида деб билади?

    «Америкада пул топиш осон», дейди Муҳаммадаюб машҳур «Олтин дарвоза» кўприги олдида туриб. Аммо, унинг учун пул муҳим эмас – унинг мақсади бошқа.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.