ОНА НАСИҲАТИ

7
Muhammadnazar
Muhammadnazar24251

    Олий тоифали сухандон ва актриса – Мавлудахоним Аҳмедова ижросида ўқилган монолог.

    Ўғилгинам, бир кун келиб менинг кексайганимни, ҳаракатларимнинг эса мантиқий бўлмаганини кўрасан.
    Илтимос, ўша пайтда менга бироз бўлса-да вақтингни ажрат ва сабрли бўл! Балки қўлларим титраб, еяётган овқатим кўксимга тушар, мадорим қолмагани боис кийимларимни кия олмасман.
    Ўша лаҳзаларда сен билан бирга ўтказган узоқ йилларимизни эсла. Ахир бугун сенга ўргатган ишларимни ўшанда ўзим қила олмай қоларман!
    Ўғилгинам, агар қариган пайтимда ҳозиргидек ораста ва хушбўй бўла олмасам, мени маломат қилма! Аксинча, сени озода ва хушбўй қилиш учун қилган жонкуярлигимни эсла!
    Агар сизнинг авлодингиз қилаётган ишларни билмасам ёки тушуна олмасам устимдан кулма! Билъакс, сенга адаб ва таълим берган мендек муштипар онангга замонангиз зайлини: нима қилиш керагу, нимани қилмасликни тушунтир!
    Эсарлигим, сен билан суҳбатлашар эканман, оҳиста гапиришим ва фикрларимни малол олма! Чунки суҳбатлашиш баҳона сенинг ёнимда туришинг, мен учун катта бахт!
    Агар чарчаган оёқларимнинг мадори қолмай юра олмасам, мендан шафқатингни аяма Чунки, сен «той–той» юра бошлаган пайтингда қўлингдан кўп ушлаганман.
    Кексайганимда қўлимни ушлашдан уялма! Чунки эртага сен ҳам қўлингдан ушлайдиган одамни ахтариб қоласан! У кунларимда мен сен каби яшаш учун интилаётган ёш эмас, ўлимини кутаётган бечора кампир бўламан!
    Ёнимда ёрдамчи бўл, менга озор берма! Агар хато ва камчиликларимни тилга олмоқчи бўлсанг, унутма, уларни сенга манфаат келтирай деган чоғимда қилганман!
    Кексайганимда сен қиладиган энг фазилатли иш – хатоларимни кечириб, пардалашингдир!
    Аллоҳ гуноҳларингни бошқаларнинг кўзларидан пардалаб, мағфират қилсин!
    Сенинг кулгу ва табассумларинг болалик чоғингдагидек мени қувонтиради. Шунинг учун суҳбатингдан мени маҳрум этма!
    Сен дунёга келган пайтингда ёнингда эдим, ўлаётган пайтимда ёнимда бўл!.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.