Тошкент ва АҚШнинг Клинтон шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади

35
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев ва АҚШ Клинтон шаҳри мери Фил Фишер иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
    Ўзаро мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар ва туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди.
    Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон, хусусан, Тошкент учун АҚШлари билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни тараққий эттириш муҳимлигини қайд этди. Жумладан, америкалик тадбиркорлар билан қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, тарихий масканларимизга сайёҳларни тобора кўпроқ жалб қилиш икки томон учун ҳам фойдали бўлишини билдирди.
    Ўз ўрнида Клинтон шаҳри мери Фил Фишер юртимиз ва пойтахтимиздаги дўстона муҳит, кенг кўламли қурилиш ва янгиланишларни эътироф этди. Олий мартабали меҳмон Тошкентнинг ландшафт манзаралари, ёруғ, озода ва обод кўчалари унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.