Юртимизда ҳар бир фаслнинг ўз таровати бор

2
Minzdrav
Minzdrav11484

    Қишнинг зийнати, баҳорнинг гўзаллиги, ёзнинг қайноқ ҳарорати-ю кузнинг баракаси инсонга ўзгача ҳузур бахш этади.

    Бироқ сўнгги йилларда бутун дунёда бўлаётган иқлим ўзгариши туфайли мамлакатимизда ёз фасли одатдагидан анча иссиқ келмоқда. Буни эса яқин кунларда кузатилган жазирама об-ҳаводан ҳам билиш мумкин.

    Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, 5-10 кунлик қисқа танаффусдан сўнг юртимизда яна жазирама кунлар бошланмоқда. Хусусан, Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши натижасида 17-22 июль кунлари Ўзбекистонда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +44..+47 даражагача кўтарилади. Айниқса, Тошкент вилояти учун +45 даражалик иссиқ ҳарорат кутилмаси мутлақ рекорд ҳисобланади.

    Хўш, бундай аномал иссиқда танамизни офтоб уриши ёки нохуш таъсирлардан қандай ҳимоя қилишимиз мумкин?

    Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга мутахассислардан батафсил жавоб оласиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.