Бугун пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида «Респиратор тиббиётда инновацион технологиялар» VI халқаро пульмофоруми иш бошлади

1
Minzdrav
Minzdrav11507

    Соҳа амалиётига инновацион усулларни жорий этиш орқали жаҳон пульмонологияси, аллергологияси ва фтизиатриясидаги янги йўналиш ва тенденцияларни намойиш этишга бағишланган ушбу анжуманда маҳаллий мутахассислар билан бирга, МДҲ давлатлари олимлари қатнашмоқда.

    Конференциянинг асосий йўналиши – мутахассислар тайёрлаш даражасини ошириш, уларни янги билимларни ўзлаштиришига шароит яратиш, илмий ютуқлар асосида касалликни даволашни такомиллаштиришдан иборат.

    Шунингдек, форумнинг якуний қисми маҳорат дарслари ва клиник сателлитлардан иборат бўлиб, унда иштирокчилар жаҳон тиббиётининг пульмонология ва аллергология соҳасидаги энг сўнгги ютуқлари билан танишиш имконига эга бўлади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.