Тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган устозларга эҳтиром кўрсатилди

1
Minzdrav
Minzdrav11530

    Юртимизда байрамлар кўп. Ҳар бирининг ўз ўрни ва аҳамияти бор. Лекин улар орасида Ўқитувчи ва мураббийлар куни алоҳида ажралиб туради. Халқимизнинг устоз ва мураббийларга бўлган эҳтироми сабаб 1 октябрь куни умумхалқ байрам сифатида кенг нишонланмоқда.

    Барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт тизимида ҳам устоз-шогирдлик анъанаси муҳим ўрин тутади. Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг минглаб педагог ходимлари қаторида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, академиклар ва етук шифокор-профессорлар борлиги чексиз фахр уйғотади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигида қутлуғ айём олдидан тизимда кўп йиллар меҳнат қилган, эл орасида обрў ва ҳурмат қозонган бир гуруҳ шундай соҳа вакиллари учун байрам тадбири ташкиллаштирилди.

    Дастлаб вазир А. Иноятов йиғилганларни қизғин табриклаб, уларнинг миллий тиббиётимиз ривожига қўшган салмоқли ҳиссаларини эътироф этди.

    Бундай учрашув ва мулоқотлар юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирларда тизимда меҳнат қилаётган 80 нафардан ортиқ устозлар «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан, 160 нафарга яқин соҳа фидойилари Соғлиқни сақлаш вазири ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши кутилмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.