Ошқозон ости безидаги ўсимтани олиб ташлаш энг қийин жарроҳлик амалиётларидан саналади

2
Minzdrav
Minzdrav11560

    Ошқозон ости безидаги ўсимтани олиб ташлаш энг қийин жарроҳлик амалиётларидан саналади. Унинг мураккаблиги шундаки, операциядан сўнг беморда оғир асоратлар қолиши, ҳатто, ўлим ҳолатлари кузатилиши мумкин.

    Айтиш лозимки, тиббиётимизда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари туфайли бугун бундай ноёб амалиётларни юртимизда ўтказиш имкони яратилмоқда.

    Куни кеча пойтахтимиздаги Болалар Миллий тиббиёт марказида туркиялик моҳир жарроҳ билан ҳамкорликда мамлакатимизда илк бор ошқозон ости безидаги ўсимтани олиб ташлаш операцияси муваффақиятли бажарилди.

    Ўн беш соатдан ортиқ давом этган амалиётдан сўнг ҳали бир ёшга ҳам тўлиб улгурмаган жажжи қизалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

    Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.