Кеча ва бугун

2
Toshkent_IIBB_Multimedia
Toshkent_IIBB_Multimedia504324

    ИИВ 1-сонли Тошкент Академик лицей ўқувчилари пойтахт ички ишлар органларига бағишланган фотокўргазма билан танишишди

    Маънавият ойлиги доирасида ИИВ 1-сонли Академик лицейи ўқувчилари пойтахт ИИББ да ташкил этилган “Тошкент шаҳар ИИББ: эл-юрт хизматида” номли фотокўргазмасига ташриф буюришди. Ўқувчилар Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг қарийб бир асрдан ортиқ тарихини ўзида экс эттирган фотосуратлар билан танишишди. Жумладан, собиқ Иттифоқ даврида Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш билан шуғулланувчи органларнинг ташкил этилиши, иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги йилларда ИИО фаолияти, мустақиллик йилларида пойтахт ички ишлар органларида амалга оширилган ислоҳотлар, янги тузилмаларнинг ташкил этилиши, ички ишлар органларининг моддий-техник таъминотидаги ўзгаришлар, янги маъмурий биноларнинг қурилиши, хизмат жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилишишини ўзида мужассам этган расмларни кўздан кечиришди. Бўлажак осойишталик посбонлари фотокўргазма билан танишар экан, бир олам таассурот олишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.