Бугун юртимизда туғма юрак нуқсони бор бир нафар боланинг операцияси учун ўртача 20-30 миллион сўм маблағ талаб этилади

1
Minzdrav
Minzdrav11560

    Бугун юртимизда туғма юрак нуқсони бор бир нафар боланинг операцияси учун ўртача 20-30 миллион сўм маблағ талаб этилади. Бир дона оксигенатор мосламасининг нархи эса 7-10 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

    Авваллари ушбу маблағнинг маълум қисми давлат томонидан ажратилар, қолган харажат бемор яқинларининг зиммасига юкланарди. Бу эса кўплаб ота-оналарга хаста фарзандини шифохонада даволатишга имкон бермасди.

    Эътиборлиси, ҳозирга келиб, мазкур харажатларнинг барчаси мамлакат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилмоқда.

    Мисол учун, 2016-2020 йилларда юртимизда туғма юрак нуқсони бор 475 нафар боланинг операция маблағи давлат томонидан тўлаб берилган бўлса, 2021 йилнинг ўзида бу кўрсаткич 675 тани ташкил этди.

    «Махсус репортаж» кўрсатувининг бу галги сонида Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва ҳудудлардаги даволаш муассасаларида бажарилаётган ана шундай операциялар ҳақида батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.