Javohir Sodiqov – Sen Ketarsan

600
SRustamov
SRustamov11

    Эстрада оламига яхши ниятлар билан кириб келган ва “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали ўзининг илк ижод маҳсулини кенг оммага тақдим этган Жавоҳир Содиқов бугун тингловчилар қалбидан жой олди. Ўзбек шоу бизнесининг афсонаси Тоҳир Содиқовнинг муносиб издоши ҳисобланган шу билан бирга устозини санъатига меҳр қўйган Жавоҳир амакиси каби эл назарига тушишни ният қилган.

    Сўзи Хусан Содиқов, аранжировкаси Вагиф Зокировга тегишли бўлган “Сен кетарсан” таронасининг мусиқасини ижодкорнинг ўзи басталаган. Жавоҳир мазкур таронани яратишда профессионал ижодкорлар билан бирга ишлаб режиссёр Жасур Шаметов хамкорлигида видеоклип ҳам тасвирга олдирди. Ёш ва умидли ижодкор Жавоҳир Содиқовга ижодий ютуқлар тилаб сайтимиздан ўрин олган видеомаҳсулотга эътиборингизни қаратамиз. Марҳамат, томоша қилинг, баҳо беринг.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.