Бугун оилавий поликлиникага борган беморни энг кўп қийнайдиган масала шифокор қабулига кириш учун узундан узоқ навбатда туришдир

0
Minzdrav
Minzdrav11507

    Бугун оилавий поликлиникага борган беморни энг кўп қийнайдиган масала шифокор қабулига кириш учун узундан узоқ навбатда туришдир. Айниқса, бу ҳолат ёш болали оналар, ҳомиладор аёллар ҳамда оғир касаллиги бор беморларга турли ноқулайликлар туғдириши бор гап.

    Бунинг ечими эса битта – бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва бу орқали мавжуд муаммоларга барҳам беришдир.

    Шу мақсадда, бугун Учтепа туман марказий кўп тармоқли поликлиникасида ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари учун бирламчи тиббиёт муассасаларида “электрон поликлиника” тизимини жорий қилиш бўйича Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот бўлиб ўтди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.