Сўнгги йилларда дунёда қандли диабет хасталигига чалинган аҳоли сони тобора ортиб бормоқда

1
Minzdrav
Minzdrav11557

    Сўнгги йилларда дунёда қандли диабет хасталигига чалинган аҳоли сони тобора ортиб бормоқда. Уларнинг аксариятини касалликнинг 2-турига чалинган беморлар ташкил этади.

    Ачинарлиси, ушбу дард билан оғриётган инсонларнинг кўпчилиги ўз касаллиги ҳақида билмайди. Шу боис мазкур муаммонинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ЖССТ қандли диабетни “XXI аср эпидемияси” деб эълон қилган.

    Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Қандли диабетни бошқаришда замонавий ёндашув” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу конференция тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.