«У» номли қисқа метражли фильм ҳақида

554
Uzbekkinouz
Uzbekkinouz311

    Дмитрий Дюжев иштирокидаги “У” номли қисқа метражли фильмни суратга олиш жараёни ҳақида видеоролик

    Россиялик таниқли кино ва театр актёри, кинорежиссёр, “Бригада”, “Жмурки”, “Остров” каби ўнлаб фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжев “PROlogue фестивалининг совриндори, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси Муҳлиса Азизованинг ишчи номи “У” (Она) номли янги қисқа метражли бадиий фильмида суратга тушган эди.

    Фильмда таниқли киноактриса Раъно Шодиева ва киноактёр Карим Мирҳодиев ҳам иштирок этди.

    “HD CINEMA” кинокомпаниясининг бош продюсери Ойбек Абдушукуров оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда мазкур картина Канн 70-кинофестивалига юборилганини маълум қилган.

    Фильм бугунги кун кишиларининг маънавий олами, ҳаётий мақсадлари ҳамда муаммоларини илгари суради. Воқеа марказида севимли аёлининг вафотидек оғир фожиани бошдан кечирган инсон тарихи гавдаланади. Ўтмиш хотиралари, ҳаётидаги қалб жароҳатлари уни сўнгги имкон сари бошлайди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.