Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири бўлиб ўтмоқда

1
Minzdrav
Minzdrav11644

    2005 йилнинг май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

    Шундан буён ҳар йили бутун жаҳонда, шу жумладан юртимизда 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни сифатида кенг нишонланади.

    Бу кун дунёнинг барча нуқталарида қон донорларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, донорликнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида байрам тадбирлари, ҳайрия акциялари ташкил этилади.

    “20 йил самимий ва беғараз қувонч: Сизга раҳмат, қон донорлари!” шиори остида ўтказилаётган бу йилги сана муносабати билан байрам тадбири Республика қон қуйиш марказида ҳам бўлиб ўтмоқда.

    Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, тиббиёт ходимлари ҳамда донорлар иштирок этяпти.

    Таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш, уни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, қон қуйиш станцияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

    ЖССТ тавсияларига кўра, аҳолини қон таркибий қисмлари билан таъминлаш учун қон топширишлар сони 1000 нафар аҳолига камида 10 нафар ёки аҳолининг 1 фоизини ташкил қилиши керак. Юртимизда бу кўрсаткич ўтган 2023 йилда 1000 нафар аҳолига қарийб 8 нафарни ташкил этди. Натижада ўтган йили 72 561 литр эрмасса, 67 435 литр плазма, 2 874 литр тромбоконцентрат ва 4 057 доза криопреципитат йиғилди.

    Тадбир доирасида ўз қонини камида 40 марта, қон компонентларини 60 марта топширган 5 нафар донорга “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.