Тиббиётда рақамли технологияларнинг аҳамияти жуда катта

5
Minzdrav
Minzdrav11557

    Тиббиётда рақамли технологияларнинг аҳамияти жуда катта. Чунки улар касалликлар муолажаси ва диагностикасини такомиллаштириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, беморларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга хизмат қилади.

    Шу боис, ҳозирда соҳани рақамлаштириш, ушбу йўналишда илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги, IT-Med давлат муассасаси ва Инҳа университети касалхонаси консорциуми томонидан Корея технологияларни ривожлантириш институти (KIAT) ҳамкорлигида амалга оширилган “Рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш” лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур тадбир тафсилотлари ҳақида сўз боради.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.