Бугунги кунда Республика перинатал марказида бир қанча мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилмоқда

3
Minzdrav
Minzdrav11789

    Бугунги кунда Республика перинатал марказида бир қанча мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилмоқда. Айниқса, бу ерда авваллари чақалоқлар ўлимига сабаб бўлган туғма нуқсонлар хирургик усулда даволаняпти.

    Тўпланган тажрибаларни янги билим ва кўникмалар билан бойитишнинг энг яхши усули хорижлик ҳамкасблар амалиётини ўрганишдир.

    Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Кларк Густав Карус номидаги университет клиникасининг етук мутахассислари юртимиздаги неонатолог-жарроҳлар билан жажжи беморларда юқори технологик қўшма операциялар ўтказмоқда.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада бу ҳақда батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.