Гулистон деҳқон бозорида сут маҳсулотларининг ветеринария-санитарияя қоидаларига зид равишда сотилаётганлиги аниқланди

7
vetgov
vetgov6562

    Давлат ветеринария хизмати ва ИИБ Карантин бўлими ходимлари томонидан ҳудудлардаги савдо мажмуаларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган дехқон бозорида ҳам назорат тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида савдо ходимлари томонидан сут маҳсулотларининг ветеринария-санитарияя қоидаларига зид равишда сотилаётганлиги маълум бўлди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу савдо ходимларига нисбатан тегишли тартибда қонуний чора кўрилди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.