Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган «Кексалар саломатлиги ойлиги» доирасидаги тадбирларда

1
Minzdrav
Minzdrav11560

    Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган «Кексалар саломатлиги ойлиги» доирасидаги тадбирларда ёши улуғ отахону онахонлар малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

    Хусусан, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ташкил этилаётган ушбу акция давомида нуронийларга кардиолог, уролог, невропатолог, эндокринолог, ЛОР ва терапевт каби мутахассислар томонидан саломатликларини тиклашга доир зарур тавсиялар бериляпти.

    «O‘zbekiston 24» телеканали орқали эфирга узатилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.