Ўчган ўтни ёндирма

162
Muhammadnazar
Muhammadnazar24251

    Ўзбекистон халқ шоираси – Ҳалима Худойбердиеванинг 1968 йилда чоп этилган «ИЛК МУҲАББАТ» номли шеърий тўпламидан. «Ўчган ўтни ёндирма». Музаффар Муҳаммадназар ижросида.

    Ўчган ўтни ёндирма қайта,
    Ёмон, ёмон унинг ёниши.
    У қизишиб, гурлаган пайтда
    Мушкул уни ўчирмоқ иши.
    Илтимосим, қайта ёзма хат,
    Ўйнатмасин юракни нидо.
    Биз бир фурсат бўлганмиз улфат,
    Ва мангуга айтганмиз видо.
    Айбдор сенми ё мен гуноҳкор,
    Суриштирмоқ пайтимас, дўстим,
    Ёз-у, бизнинг дилга чўккан қор,
    Дил қорини ким кўрибди, ким?!
    Кўникканман энди барига,
    Энди мен шод қўшиқ айтаман.
    Эътиқодим занжирларига
    Зарб теккизма энди қайтадан.
    Кеч гуллаган экинлар совуқ
    Изғиринда бўладир нобуд.
    Қайта ёқма сен ҳам ўтни, йўқ,
    Кул қиладир бизларни у ўт.
    1967 йил 20 май

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.