Акбар Жўраев рекорд ўрнатиб, Олимпиада чемпиони бўлди

2356
alisher5558
alisher555840019299

    Ўзбекистон делегацияси Токио Олимпиадасида яна бир олтин медални қўлга киритди.

    109 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган оғир атлетикачи даст кўтариш (193 кг) ва силтаб кўтариш (237 кг) машқларида жами 430 кг. ни ўзига бўйсундириб, Олимпиада чемпионига айланди.

    У даст кўтариш машқида 193 кг натижа қайд этди, асосий рақобатчиси, арманистонлик Симон Мартиросян эса 195 кг натижа билан биринчи бўлди.

    Силтаб кўтаришда Жўраев дастлаб 227 кг тошни ўзига бўйсундирди, арманистонлик атлет эса 228 кг. ни кўтариб, фарқни яна биттага оширди. Шундан сўнг Жўраев 234 кг. га буюртма берди, аммо биринчи уринишда мақсадига эриша олмади. Учинчи уринишда эса мураббийлар 237 кг буюртма қилди ва Жўраев бу вазифани уддалади. Мартиросян эса иккинчи ва учинчи уринишларда 238 кг тошни кўтара олмасдан, жами 423 кг натижа билан иккинчи ўринда қолди. Учинчи ўринни 410 кг натижа кўрсатган латвиялик Артурс Плесникс эгаллади.

    Эътиборли жиҳати, Жўраев силтаб кўтариш (237 кг) ва умумий кўрсаткич бўйича Олимпиада рекордини ҳам ўрнатди.

    Бу Ўзбекистон делегацияси учун Токио Олимпиадасидаги учинчи медал бўлди. Бунгача таэквондочи Улуғбек Рашидов олтин, дзюдочи Давлат Бобонов бронза медалга эга чиққанди. Эндиликда Ўзбекистон умумий рейтингда Греция билан 27-28-ўринларни бўлишиб турибди.

    MTRK,
    UZTV.TV,
    SPORT TV,
    UzSporttv MTRK,

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.