Тунги йўриқнома ўтказилди HD

2
Toshkent_IIBB_Multimedia
Toshkent_IIBB_Multimedia504341

    Пойтахт хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари туну кун хизмат олиб бормоқда.
    Тунги хизматга жалб қилинган ходимлар учун навбатдаги йўриқнома “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи олдида бўлиб ўтди.
    Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов, Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник Анвар Ортиқов раҳбарлигида ўтган йўриқномада ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимлари иштирок этди.
    Йўриқномада генерал-майор А. Ташпулатов сўзга чиқиб, ходимлар хизматни ҳушёрлик билан олиб бориши, ҳар қандай шубҳали шахслар ва буюмларга эътиборли бўлиши, аниқланган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар бўйича зудлик билан қонуний чора кўриш кераклигини таъкидлади.
    Йўриқномадан сўнг барча ходимлар хизматни ўташ учун ўз йўналишлари бўйича ишга жалб этилди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.