Бугун Тошкентда “Педиатрияда инновацион технологиялар” мавзуидаги V халқаро форум бўлиб ўтмоқда

7
Minzdrav
Minzdrav11659

    Бугун Тошкентда “Педиатрияда инновацион технологиялар” мавзуидаги V халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди.

    Мақсад — диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини кундалик тиббий амалиётга жорий этиш, ихтисослашган мутахассисларнинг тажриба ва билим алмашинуви. Форум тингловчилари Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг таниқли етакчи экспертлари фикрлари билан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

    Ушбу форум тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги илғор хорижий клиникалар ва олий тиббий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

    Форумнинг якуний қисмида маҳорат дарслари ташкил этилиб, унда иштирокчилар жаҳонда касалликларни ташхислаш ва даволашдаги сўнгги ютуқлар, энг янги илмий ишланмалар, педиатрия касалликлари билан боғлиқ барча йўналишларни ривожлантириш истиқболлари билан танишадилар.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.