Ипотека-банк” ходимлари Effect.uz журналисти ва операторига тажовуз қилди
“Ипотека-банк” АТИБнинг Фарғонадаги филиалида журналистик суриштирувни олиб бораётган Effect.uz интернет-нашрининг Фарғонадаги мухбири Элёр Тожибоев ва операторга банк ходимлари томонидан журналистлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолати содир бўлди.
Effect.uz ходимлари мурожаат бўйича изоҳ олиш мақсадида ичкарига кирганида Банкнинг меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлими ходими Элёр Ғофуров жараённи суратга олаётган гуруҳ оператори Муродил Жалолов эгалигидаги техника (видеокамера) ни қўлидан тортиб синдириб, ёки олиб қўймоқчи бўлади.
Элёр Ғофуров Effect.uz операторига ҳеч қандай сўз айтмасдан, ўзини босиб ололмай, тажовузкорона ҳаракатларини давом эттириб, таҳририят мулки бўлган техника воситаси (видеокамера) обьективини қўли билан ёпиб ёхуд куч ишлатмоқчи бўлади.
Ёзиб олинган видеолавҳада банк ходими давлат органи ходимига хос бўлмаган тарзда ҳаракат қилганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Батафсил: http://effect.uz/n/2857
{$ noItemsMessage $}