Otajonim tirik bo’lganda

1045
Erkinzoda
Erkinzoda666

    Дадажоним…
    (Марҳум дадажоним Худоёров Эркиннинг ёрқин ҳотирасига бағишланади).

    Онамнинг кўзидан ёшлар оқмасди,
    Ғам андуҳ ҳар куни эшик қоқмасди.
    Тақдир етим деган нишон тақмасди,
    Агар дадажоним тирик бўлганда.

    Ишонган инсоним меҳрин сотмасди,
    Ортимдан жилмайиб тошлар отмасди.
    Ота деб кўзимдан ёшлар оқмасди,
    Агар дадажоним тирик бўлганда.

    Эришган ютуғим кўриб турарди,
    Бошини кўтариб мағрур юрарди.
    Ўғлим деб елкамга уриб қўярди,
    Агар дадажоним тирик бўлганда.

    Ишонган тоғим деб суянар эдим,
    Мададкорлигидан қувонар эдим.
    Бир фақат отамга ишонар эдим,
    Агар дадажоним тирик бўлганда.

    Барча орзуларим армон бўлмасди,
    Йўқчилик дардимга дармон бўлмасди.
    Ҳаётим бунчалар сарсон бўлмасди,
    Агар дадажоним тирик бўлганда.

    Юрагим тилмасди ўксик хотира,
    Аксим кўринмасди кўзгуда хира.
    Кунларим қоронғу бўлмасди сира,
    Агар дадажоним тирик бўлганда.

    Йўлимни тополмай ҳаёт авжида,
    Оқиб кетаяпман умр мавжида.
    Сизни бугун кўргим келганди жуда,
    Агар дадажоним.

    Лочинбек Эркинзода ©️
    Матнни аудио кўринишида Лочинбек Эркинзода ижро этди.

    Радиобошловчи, блогер Лочинбек Эркинзоданинг расмий youtube саҳифаси.

    Подпишись на канал
    ЭРКИНЗОДА @ Одноклассники https://ok.ru/erkinzoda
    ЭРКИНЗОДА @ Instagram https://www.instagram.com/lochinbek_erkinzoda/
    ЭРКИНЗОДА @ Facebook https://www.facebook.com/erkinzoda
    ЭРКИНЗОДА @ Telegram https://lochinbek_erkinzoda

    Все права защищены. Полное или частичное копирование материалов запрещено, при согласованном использовании материалов необходима ссылка на ресурс.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.