Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтаётган соғломлаштириш акциясидан кутилаётган натижалар жуда катта

2
Minzdrav
Minzdrav11557

    Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтаётган соғломлаштириш акциясидан кутилаётган натижалар жуда катта. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, юртимизнинг етакчи шифокорлари, тиббиёт олимларидан иборат гуруҳ беморлар ҳузурига амалий ёрдам кўрсатиш учун келган.

    Кеча Термиз шаҳридаги “Соҳил” болалар оромгоҳида бошланган сайёр тиббий қабул иштирокчилари бунинг гувоҳи бўлишди.

    Мурожаатчиларнинг аксарияти — беморлар. Улар бу ерга катта ишонч билан келган. Дардига шу сайёр тиббий қабулда дармон топилишидан умидвор. Шундай бўлди ҳам!

    Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов бошчилигидаги мутасаддилар ҳар бир беморнинг мурожаатига қулоқ тутиб, уларга ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.