Фарғона — юртимизнинг энг гўзал гўшаларидан бири

3
Minzdrav
Minzdrav11560

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиб келинаётган соғломлаштириш акцияси Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидан сўнг бу гал ана шу ҳудудда старт олди.

    Бугун эрта тонгдан вилоят марказидаги “Тўқимачилар” маданият ва истироҳат боғи одамлар билан гавжум.

    Ўсмир ёшдаги йигит-қизлар, кекса ёшдаги нуроний отахон ва онахонлар, қўлида жажжи фарзандини кўтариб олган ёш оналар, болажонлар, қўйинки, юзлаб аҳоли пойтахтдан келган малакали шифокорлар, тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

    Энг муҳими, Фарғонада бўлиб ўтаётган тиббий сайёр қабул юзлаб беморларга қайта ҳаёт, минглаб қалбларга умид ва ишонч бағишлаётир.

    Юқоридаги лавҳа мазкур тадбир жараёнлари ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишингизга ёрдам беради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.