Андижон вилоятида буйрак трансплантацияси амалга оширилди

3
Minzdrav
Minzdrav11559

    Андижон вилоятида буйрак трансплантацияси амалга оширилди. Шаҳрихон туманидан яшовчи Имомали буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келган акаси Бекзодга ўз буйрагини берди.

    Вилоят тарихида илк бор амалга оширилган мазкур мураккаб технологик операцияда 25 нафар мутахассис иштирок этди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ўтди. Беморлар ўзини яхши ҳис қиляпти.

    Бундай юқори технологик амалиётлар мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида амалга оширилмоқда.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.