Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган болаларнинг кўпчилиги вужудидаги оғир дарддан бехабар. Чунки аксарияти — мурғак гўдаклар

0
Minzdrav
Minzdrav11530

    Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган болаларнинг кўпчилиги вужудидаги оғир дарддан бехабар. Чунки аксарияти — мурғак гўдаклар. Аммо уларнинг ота-она ва яқинларига қийин.

    Тўғри, хасталикнинг давоси бор. Лекин мураккаб операциялар учун эҳтиёжманд оилаларнинг имконияти чекланган. Шу боис Президентимиз топшириғи асосида ана шундай беморлардан 2000 нафарида давлат ҳисобидан жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган.

    Бу эзгу ташаббус Фарғона вилоятида яшовчи 185 нафар болажонга ҳам қайта ҳаёт бахш этяпти. Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу жараён тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.