Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига пухта тайёргарлик жараёнида юртимизга ташриф буюрувчи
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига пухта тайёргарлик жараёнида юртимизга ташриф буюрувчи чет эл расмий делегациялари вакиллари ва меҳмонларга зарур ҳолатларда сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш масаласи ҳам алоҳида эътиборга олинди.
Шу мақсадда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Самарқанд шаҳрида ишга туширилган «1303» қисқа рақамли Сall-марказ куну тун инглиз, рус, хитой каби хорижий тилларда тиббий мурожаатларни қабул қилади.
Қолаверса, эҳтиёж юзага келган ҳолларда, 50 та тиббий бригада ШҲТ саммити делегациялари аъзоларига хизмат кўрсатиши белгиланган.
“O‘zbekiston 24” телеканалида намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу жараён тафсилотлари билан кенгроқ танишишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
{$ noItemsMessage $}