Хозирда шошилинч тиббий ёрдамнинг барча соҳалари ва даражаларида инновацион ечимлар қўлланиб келинмоқда

2
Minzdrav
Minzdrav11668

    Ҳозирда шошилинч тиббий ёрдамнинг барча соҳалари ва даражаларида инновацион ечимлар қўлланиб келинмоқда. Янги технологиялар ҳамда усуллар катталар ва болалардаги анестезиология ва реанимация йўналишларида, турли хил жарроҳлик амалиётларида, ҳолати оғир ва ўта оғир беморларда барча турдаги жароҳатлар диагностика ва даволаш жараёнининг ажралмас қисмига айланган.

    Бу эса мутахассислардан доимий изланиш, ўз устида ишлаш ва тажриба алмашишни талаб қилади. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида туркиялик мутахассислар иштирокида “Анестезиология ва реанимацияда янги технологиялар” мавзусида ташкил қилинган маҳорат дарслари ҳам шунга қаратилган эди.

    Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада батафсил маълумот берилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.