Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудларда ўтказилаётган соғломлаштириш акциялари, юртимизнинг олис гўшаларида яшовчи беморлар

2
Minzdrav
Minzdrav11487

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудларда ўтказилаётган соғломлаштириш акциялари, юртимизнинг олис гўшаларида яшовчи беморлар ҳузурига энг малакали шифокорлар, етакчи тиббиёт олимларининг ўзлари кириб бораётгани сифатли тиббий хизматни “маҳаллагача тушириш”, уни одамларга янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда.

    Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Тошкент, Хоразм ва Навоий вилоятларидан сўнг вазирлик марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари, жами 150 нафардан иборат махсус гуруҳ бу гал Андижон вилоятига сафар қилди.

    Юқоридаги видеолавҳа мазкур акция тафсилотларига бағишланган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.