Волидамга шоира Комила Ҳилолдан табрик

118
Muhammadnazar
Muhammadnazar24251

    Бугун менга байрам, бугун тантана,
    Бугун кўнглим тоғдек юксак, ғурурли.
    Дунёда энг гўзал, энг кераклигим,
    Меҳрибоним Онам туғилган сана.

    Қалбимда жўш урар Сизга муҳаббат,
    Чексиз тилаклару, чексиз изҳорлар.
    Онажон, Сиз менинг, менинг борлиғим,
    Ҳар лаҳза севгингиз Сиз томон чорлар.

    Сиздаги бу меҳр туганмас булоқ,
    Сиздаги бу севги чеки йўқ жумбоқ.
    Сиз меҳр кутмайсиз, на бир оқибат,
    Бу не синоатдир, жавобсиз сўроқ.

    Онажон таьрифга тилим келмайди,
    Қалби қўрингизда нелар яширин.
    Шунчалар муҳаббат Қаердан келган,
    Бизга ҳам ўргатинг меҳрни сирин.

    Қанча хизмат қилсам шунчалар камдек,
    Не деб кўнгил олай Онажон Сиздан?
    Қўшиқлар айтайми, шеьрлар айтайми,
    Нима қилсак хурсанд бўласиз биздан?

    Бугун хиром айланг, бугун бир яйранг,
    Онажон унутинг бир дам ҳаётни.
    Бир умр тинчимай бизни дедингиз,
    Фақат бизга тутиб оби-новвотни.

    Қалбимда бир дунё тилакларим бор,
    Кўп яшанг, юзлардан ошсин ёшингиз.
    Фарзандлар бағрида ҳузурда бўлинг,
    Онам, омон бўлсин азиз бошингиз.

    КОМИЛА ҲИЛОЛ.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.