Ernest Seton-Tompsonning “Yovvoyi yoʻrgʻa” asari haqida

720
ziyouz
ziyouz23486

    Таниқли адиб ва рассом Эрнест Сетон-Томпсон (Ernest Thompson Seton) 1860 йил 14 августда Англияда таваллуд топган. Унинг авлодлари тоғликлардан бўлиб, Эрнест 6 ёшда эканлигида уларнинг оиласи Канадага кўчиб келади. Бўлғуси адиб шу ерда мактабга боради, жуда кўп илмий-бадиий асарларни мутолаа қилиб табиат, ҳайвонлар, инсон ва табиат муносабатларини тасвирловчи анималист рассом ҳамда истеъдодли ёзувчи бўлиб етишди. Унинг асарлари жаҳон адабиёти хазинасидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Асарлари: «Мен билган жониворлар», «Қувғиндилар тақдири», «Ҳайвонлар — қаҳрамонлар», «Митти ёввойилар», «Ролф ўрмонда», «Жониворлар ҳақида ҳикоялар», «Шимолий ҳайвонлар ҳаёти» (2 жилддан иборат), «Ёввойи ҳайвонлар ҳаёти» (4 жилддан иборат), «Ёввойи йўрға» ва бошқ.«Ёввойи йўрға» ҳикоялар тўплами Тоғай Мурод томонидан 1989 йилда ўзбек тилига ўгирилган бўлиб, унинг асосий ғояси эркинлик ва озодликдир.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.