7 дарс айириш системаси

149
Qurbonov-AA
Qurbonov-AA71531

    Сийдик чиқариш аъзоларининг ривожланиши.
    Буйрак (рен) сийдик ажратиб чиқарувчи жуфт аьзо. У ловиясимон шаклга эга бўлиб, катта одамда узунлиги 10-12 см, кенглиги 5-6 см, қалинлиги 4 см. Оғирлиги 120-200 г. У тўқ қизил рангли, юзаси катта силлиқ.Буйрак бел соҳасида умуртқа поғонасининг икки ён томонида қорин бўшлиғининг орқа деворида қорин парданинг орқасида жойлашган. Буйракларнинг юқори учлари бир-бирига яқин жойлашса, паски учлари узоқроқ туради. Чап буйрак ўнгига нисбатан юқорироқ турадиБуйракнинг орқа юзаси пардалари билан диафрагмага, белнинг квадрат мушаги, қориннинг кўндаланг мушаги ва катта бел мушагига тегиб туради. Унинг юқори учида буйрак усти бези жойлашган. Буйракнинг олдинги юзаси қорин парда билан қопланган бўлиб, ички аьзоларга тегиб туради. Ўнг буйракнинг олдинги юзасини юқори учдан икки қисмига жигар тегиб турса, пастки учдан бирига ўнг йуғон ичак букилмаси тегиб туради. Унинг медиал чеккасига ўн икки бармоқли ичакнинг тушувчи қисми тегиб туради. Чап буйракни олдинги юзасини юқори учдан бирига меъда, ўрта қисмига меъда ости бези, пастки қисмига оч ичак қовузлоқлари тегиб туради. Унинг латерал чеккаси талоққа ва чап чамбар ичак букилмасига тегиб туради

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.