Бу муассаса — Марказий Осиёда ягона

1
Minzdrav
Minzdrav11530

    Президентимиз ташаббуси билан қурилган. Жанубий Корея давлати билан ҳамкорликда фаолият бошлаган. Дунё стандартлари даражасидаги илғор тиббий ускуна ва жиҳозларга эга.

    Буларнинг барчаси оғир хасталиклардан азият чекаётган болажонларнинг тезроқ тузалиб, оиласи бағрига соғ-саломат қайтишига қаратилган.

    Энг муҳими, яқин йилларгача фақат хориждагина амалга оширилган ноёб жарроҳлик операциялари энди шу муассасада ўтказиляпти. Бу ерда кардиохирургия, нейрохирургия, ортопедия ва пластик хирургия, гемодиализ, умумий хирургия, онкология, офтальмология, ЛОР, педиатрия ва реанимация каби бўлимлар фаолияти йўлга қўйилган.

    Марказда йилига 1500 дан ортиқ мураккаб амалиётларни бажариш имконияти мавжуд.

    “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа орқали мазкур замонавий шифо маскани фаолияти ҳақида янада тўлиқроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.