Сўнгги йилларда мамлакатимиз давлат ва жамият қурилишида янги тарихий

3
Minzdrav
Minzdrav11584

    Сўнгги йилларда мамлакатимиз давлат ва жамият қурилишида янги тарихий босқичга қадам қўйди. Айниқса, кейинги 5 йил тиббиёт соҳаси учун ҳам туб ўзгаришлар, янгиланишлар даври бўлди.

    Хусусан:
    Бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатишнинг сифати ва самарадорлиги ортди;

    Кўп тармоқли поликлиника ва шифохоналарнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланди;

    Тез тиббий ёрдам тизими қайта ташкил этилиб, молиявий таъминоти кучайтирилди;

    Юртимизда мураккаб операцияларни ўтказиш йўлга қўйилди;

    Республика ихтисослашган тиббий ёрдам марказлари сони 2021 йилда 20 та, филиаллари сони 124 тага етказилди;

    Офтальмология соҳасида инқилобий ўзгаришлар бошланиб, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази учун янги бино барпо этилди, 147 турдаги ускуналар келтирилди;

    “Кўнгил кўзи” уникал лойиҳаси доирасида 3 минг нафардан зиёд кўр ва кўзи ожиз болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, танлаб олинган 495 нафар боланинг 80 фоизи операция қилинди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.