Республика ихтисослаштирилган онкология марказида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

1
Minzdrav
Minzdrav11507

    58 ёшли фуқаронинг буйрагида ҳосил бўлган хавфли ўсимта унинг юрак-қон томир тизимигача етиб борган. Беморни бу оғир дарддан халос қилиш учун бир йўла унинг ҳам кўкрак қафаси, ҳам қорин бўшлиғида юқори технологик мураккаб операция амалга оширилди.

    Шу боис жарроҳлик хонасида бир пайтнинг ўзида икки бригада — Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов бошчилигидаги онкоурологлар ҳамда тиббиёт фанлари доктори Алишер Мелиқулов раҳбарлигидаги етакчи кардиохирурглар жамоаси иш олиб борди.

    “O‘zbekiston 24” телеканалида намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу жараён тафсилотларига бағишланган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.