Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган

4
Minzdrav
Minzdrav11639

    Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди.

    Унда давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 январдаги қарорига мувофиқ тузилган ушбу марказ томонидан бирламчи бўғин ва тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш, дори-дармонлар харидини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган қатор таклифлар атрофлича таҳлил қилинди.

    «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси директори Элдор Одилов бу борада амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида маълумот берди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.