Alisher Navoiy. Ohkim, ul oshno begona boʻldi oqibat (gʻazal)

106
ziyouz
ziyouz23486

    Оҳким, ул ошно бегона бўлди оқибат,
    Ҳажридин беҳудлуғум афсона бўлди оқибат.

    Ақлу дониш лофини урғон кўнгул йиғлай юруй,
    Ул париваш ҳажридин девона бўлди оқибат.

    Қатра-қатра шодлиғ ашкини сочтим васлида,
    Барча ҳижрон қушлариға дона бўлди оқибат.

    Борғали ул ҳусн ганжи ғам бузуғ кўнглумдадур,
    Аждаҳо эви бизинг вайрона бўлди оқибат.

    Масту беҳудлуғ эмиш ҳажр андуҳининг дофиъи,
    Бас муқимий манзилим майхона бўлди оқибат.

    Соқиё, май тутки, ҳажр андуҳидин мен телбани
    Фориғ этган соғару паймона бўлди оқибат.

    Чекма ун, оҳим кўр, эй Мажнунки, булбул кўп фиғон
    Чекти, ўртанган вале парвона бўлди оқибат.

    Бутға гар бош қўймадим, кўргилки, диним туҳфаси
    Дайр пири оллида журмона бўлди оқибат.

    Дединг ўлгилким, Навоий, сени гаҳ-гаҳ тиргузай,
    Ҳеч билмонким санга, жоно, на бўлди оқибат?!

    Алишер Навоий

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.