Alisher Navoiy. Hajridin koʻksumni dermen uyla afgor aylasam (gʻazal)

126
ziyouz
ziyouz23486

    Ҳажридин кўксумни дермен уйла афгор айласам
    Ким, ичим ҳолини тошимдин намудор айласам.

    Чун мени мажнун шажар яфроғидин қилдим либос,
    Авло улдурким гияҳдин эмди дастор айласам.

    Истарамким, руқъасин ғамгин кўнгул оромиға,
    Риштаи жонимға чексам, доғи тумор айласам.

    Ҳар сари мў бир тил ўлмиш ишқим иқрориға, вой,
    Ким инонғай эмди юз тил бирла инкор айласам.

    Телба кўнглум бехуду ёр ул тараф юзланди, оҳ,
    Дарк қилмас нешлар санчиб хабардор айласам.

    Ҳажр селоби бузар гар ашку жисмим туфроғин,
    Ҳар нечаким сабр уйи тарҳиға девор айласам.

    Ҳажрдин кўксум эрур озурда соғар лойидин,
    Суртубон марҳам тилармен дафъи озор айласам.

    Не қазодин келса таслим ўлмоқ авло чунки йўқ
    Суди гар қилсам ситез, ар ўзни кўп зор айласам.

    Эй Навоий, майни то тарк эттим ортибдур ғамим,
    Истарамким эмди азми кўйи ҳаммор айласам.

    Алишер Навоий

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.