Хасталикдан дард чекканимизда, энг аввало, кимдан нажот кутамиз

2
Minzdrav
Minzdrav11657

    Хасталикдан дард чекканимизда, энг аввало, кимдан нажот кутамиз? Жисмимиз оғриқдан зир-зир титраб, нафас олишга ҳам мажолсиз қолганимизда-чи? Соғлиғимиз ёмонлашиб, тўшакда жон талашиб ётганимизда биринчи бўлиб ёрдамга ошиқадиганлар кимлар?

    Албатта, шифокорларимиз, янаям аниқроғи, куну тун сергак, кўмакка ҳамиша шай тез ёрдам хизмати ходимлари!

    Аммо орамизда “иситмам кўтарилмадимикан?”, “қон босимимни ўлчатай-чи?”, “уколимни қилдириб олсаммикан?” деган важлар билан ҳам “Тез ёрдам”га сим қоқишади. Қолаверса, ёлғон ва асоссиз чақирувлар туфайли тизим ходимларини овораю сарсон қилувчилар ҳам, афсуски, учраб турибди.

    Юқоридаги видеоролик баъзи юртдошларимиз учун ибрат бўлса, ажаб эмас. Зеро, тез ёрдам хизматида ҳар дақиқа ҳисобли, ҳар сония ғанимат.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.