Хитойлик шифокор 5 минг километр масофадан туриб операция ўтказди

4
Minzdrav
Minzdrav11789

    Куни кеча хитойлик онколог-хирург бемордан 5000 километр узоқликда туриб, унинг ўпкасидаги хавфли ўсмани олиб ташлаш бўйича мураккаб операцияни муваффақиятли бажарди.

    Синьцзян-Уйғур автоном районида яшовчи беморда онкологик жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурати туғилди, аммо маҳаллий шифохонада етарли малакага эга мутахассислар бўлмаганлиги туфайли бунинг учун Хитойнинг «MEDBOT» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган робот-жарроҳдан фойдаланишга қарор қилинди.

    Операция Шанхай шифохонаси онкология бўлими илмий раҳбари ва етакчи жарроҳи Ло Цинцюань томонидан ўтказилди. Бемор ва хирургни 5 минг километр масофа ажратиб турганига қарамай, 5G алоқа тизими орқали роботни бошқариш давомида сигнал узатилишида узилиш ёки кечикишлар деярли кузатилмади.

    — Робот жарроҳлиги — энг илғор кам инвазив технологиялардан бири бўлиб, унинг ёрдамида бажариладиган операциялар юқори аниқлик ва асоратлар хавфи минималлиги билан ажралиб туради. Бунинг натижасида беморларнинг жарроҳлик амалиётидан кейинги тикланиши тезроқ кечади, — деди Ло.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.